“Челси” Тухель қаршилигига қарамай, икки футболчини сотиб юборади

“Челси” трансферларига масъул бўлган Марина Грановская жамоанинг испаниялик ҳимоячилари Сесар Аспиликуэта ва Маркос Алонсога янқардаёқ жавоб бериб юбориши мумкин.

Бироқ, Томас Тухель ёзда шартномаси тугайдиган бу футболчиларни олиб қолиш тарафдори. Қолаверса, таркибда кадрлар муаммоси бор ва “Челси” бир неча мусобақаларда совринлар учун курашаётгани туфайли германиялик мутахассисга кўпроқ футболчи керак.   

Футболчиларнинг ўзи эса, етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоаларга ўтмоқчи. Чунки ҳар иккиси ҳам 2022 йилнинг ёзида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳлаяпти.

Агар улар “Челси” захирасида ўтирадиган бўлса, Луис Энрике термадан таклиф жўнатмаслиги аниқ.

Марина хоним эса, улар эркин агентга айланмай туриб, сотиб юборишни ва клуб ғазнасига кирим қилишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!