“Челси” учинчи супер трансферни амалга оширмоқда

Аксарият грандлар ўзлари истаган футболчиларни қўлга киритиш мақсадида музокараларга берилиб кетган бир пайтда Роман Абрамович жамоаси масалаларни тез ҳал қилмоқда.

Ҳали трансфер бозори очилмай туриб, “Аякс”дан Ҳаким Зиеш ва “Лейпциг”дан Тимо Вернерни трансферини ижобий ҳал қилган “Челси” энди “Лестер” ҳимоячиси Бен Чилуэллни олишга ҳаракат бошлади.

Фрэнк Лэмпард тажрибали ҳимоячи Маркос Алонсонинг ўйинидан қониқмаяпти ва унинг ўрнига оёғи чаққон ёш ҳимоячи олиб келишни сўраяпти. Лондонликлар Бен Чилуэлл учун 60 миллион фунт беришга тайёрлигини маълум қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)