“Челси” учта катта трансферга тайёрланмоқда
Янги мавсум олдидан таркибни сезиларли тарзда кучайтираётган Фрэнк Лэмпард яна учта футболчини олишни мўлжалламоқда.
Айни пайтда “Челси” мутасаиддилари ПСЖни эркин агент сифатида тарк этган тажрибали ҳимоячи Тьяго Силва билан 1+1 схемасида шартнома имзолашга муваффақ бўлган ва бу янгилик тез орада расман эълон қилинади.
Лондонликлар яна бир асосий нишон – “Байер” плеймейкери Кай Хаверц трансферини ҳам ижобий ҳал қилиш арафасида турибди. Бундеслига юлдузи шу кунларда Лондонга келиши кутилмоқда.
Фрэнк Лэмпарднинг сўнгги трансфери “Ницца”дан кетган Маланг Сарр бўлади. Моҳир ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтганидан кейин “Челси” билан беш йиллик шартнома имзолайди. Лэмпард 21 ёшли Саррни янги мавсумда ижарага бериб юбориши айтилмоқда.
Бунгача “Челси” хўжайини Роман Абрамович Лэмпардга Ҳаким Зиеш, Тимо Вернер ва Бен Чилуэлл каби қимматбаҳо ўйинчиларни олиб берди.
Фикрлар