"Челси" устози раҳбарият қандай вазифа қўйганини айтди

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг ривожланиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди ҳамда раҳбариятнинг жамоа ўйинига бўлган муносабати ҳақида ҳам гапирди.

“Мен клуб хўжайинлари ва директорлар билан биринчи марта учрашганимдаёқ менга жамоа кучли тўртликка кириши лозимлигини айтишмаган. Бизда жуда яхши таркиб бор, лекин охирги икки йилда биз 12 ва олтинчи ўринларни эгаллаганимизни ҳам айтдим. Ушбу натижаларни яхши томонга ўзгартириш ўз-ўзидан содир бўлмайди. Ривожланиш керак”, - дея Маресканинг сўзларидан иқтибос келтиради италиялик спорт журналисти Фабрицио Романо Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

АПЛнинг ўтган тўрт тур баҳсларидан сўнг “Челси” 7 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринни “Манчестер Сити”, иккинчи ўринни "Арсенал" ва учинчи ўринни "Ньюкасл" эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!