"Челси" ва "Ливерпуль" атиги учта гол урган футболчи учун курашмоқда
Англия Премьер-лигасида "Фулхэм" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумкор футболчи Кевин юқори даражадаги клубга ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотига кўра, бразилиялик футболчига мамлакатнинг гранд клублари "Челси" ва "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Клублар учун асосий устунлик шундаки, 23 ёшли Кевин Англия премьер-лигаси ўйин услубига аллақачон мослашиб бўлган. Бу эса трансфер бўйича қарор қабул қилаётган жамоалар учун муҳим омил сифатида қайд этилмоқда.
"Фулхэм" ўз футболчисининг трансфер нархини 50–55 миллион евро атрофида баҳолаяпти.
2025/26 йилги мавсумда Кевин жамоа сафида барча мусобақалар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар