
"Челси" ва "Ньюкасл" муроса кўчасини танлади. "Астон Вилла"дан ғалаба
АПЛ клублари ўртасида бир нечта ўртоқлик баҳслари бўлиб ўтди. Унда "Астон Вилла" "Фулхэм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, "Челси" "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади.
"Фулхэм" - "Астон Вилла" ўйинида Филоджин биринчи тайм сўнггида жамоасини олдинга олиб чиқди. 73-дақиқад Диаби орадаги фарқни иккитага оширди.
"Челси" - "Ньюкасл" баҳсида Жэксон 12-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 45+4 дақиқада Алмирон имкониятларни тенглаштирди.
Фикрлар