"Челси" ва Тухелнинг таклифи Стерлингни довдиратиб қўйди

"Манчестер Сити" вингери Рахим Стерлинг "Челси"га ўтиш арафасида. 

"BBC" нашри берган хабарга кўра, у "аристократлар"нинг шартларига рози бўлган. У Томас Тухелнинг ғояси ва унга тақдим этилиши кутилаётган ролдан ҳайратда. Эндиликда, "кўклар" сафида у энг юқори маош олувчи футболчига айланади. 

"Шаҳарликлар" англияликнинг қолишини исташади. Бироқ Рахим лидер бўлишни истайди ва шунинг учун "Сити"ни тарк этишга қарор қилган. 

Маълум бўлишича, у "Олтин тўп" ютишни истайди. Шунингдек, янги жамоаси билан катта турнирларда муваффақият қозонмоқчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!