“Челси” ва “Юнайтед”нинг нишони битта

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия премьер-лигаси грандлари – “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” раҳбарияти “Бавария”нинг франциялик ҳимоячиси Бенжамин Паварни трансфер қилишни истамоқда, деб ёзди Bild нашри.

Бу ўйинчига “Ювентус” ва “Атлетико”дан ҳам қизиқиш бор. Бироқ, бу клублар ҳали мюнхенликларга таклиф юборгани йўқ.

26 ёшли Павар 2019 йилдан бери “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади.

“Бавария” бу футболчи билан хайрлашишга тайёр. Клуб 30 миллион евро тўлаган жамоага Паварни юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaxzod1223
25/07/2022 23:54
Nechi kundan buyon bir mavzular takrorlanib yotipti. Boshqa yangiliklar yo'qma
Verizon New
25/07/2022 11:58
Мавзуда "талашишяпти" бу́лади, "талашса" итга у́хшаб колишади