"РБ Лейпциг" клуби ҳимоячиси Дайот Упамекано фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tribal Football нашрининг ёзишича, 21 ёшли франциялик футболчига "Челси" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. “Аристократлар” уни қўлга киритиш учун шартномасида кўрсатилган 60 миллион еврони тўлашга тайёр.

Таъкидлаш керакки, “Челси” бундан аввалроқ "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернерни ўз сафига қўшиб олган эди.

Упамеканога эса "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" ҳам харидор ҳисобланади. У жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)