"Челси" Виллианни Ла Лига грандларига сотишни истамади

Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти жамоа вингери Виллианни қўйиб юбормоқчи эмас.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра "Атлетико" ва "Барселона" 30 ёшли бразилиялик футболчи учун 40 млн евро таклиф қилишган. Бироқ, “аристократлар” ҳар иккала жамоага ҳам рад жавобини берган.

Виллианнинг “Челси” билан амалдаги шартномаси келгуси йил ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли лондонликлар ҳозирда у билан келишувни узайтириш борасида иш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Виллиан ўтган мавсум “Челси” сафида жами 56та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 14та ассистга муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!