"Челси" хавбеки мавсумни "Астон Вилла"да якунлайди

"Челси" ярим ҳимоячиси Дэниэл Дринкуотер мавсумни "Астон Вилла"да якунлайдиган бўлди.

Томонлар 29 ёшли футболчининг ижараси бўйича келишувга эришган. Футболчи бугун Бирменгем клуби қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди. Англиялик футболчи "Бернли"дан ижарадан қайтиб келганидан сўнг "Челси" ихтиёрига келиб қўшилиши керак эди, бироқ "Вилла" билан келишув барчасини ўзгартириб юборди.

Мавсум бошида "Астон Вилла"га ижарага берилган Дринкуотер ўтган вақт мобайнида клуб учун иккита ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!