“Челси” яна беш нафар футболчини ҳайдаяпти

Европанинг аксарият миллий лигаларида трансфер ойнаси ёпилганига қарамай, “Челси” раҳбарияти айрим ортиқча ўйинчиларидан қутилишга ҳаракат қилаётир.

Айни пайтда Туркия, Бельгия ва Греция каби бир неча мамлакатларда трансфер бозори очиқ. “Аристократлар” керак бўлмай қолган ўйинчиларни шу лигаларга жўнатишга ҳаракат қиляпти.

Evening Standard нашрининг маълум қилишича, Бен Чилуэлл, Давид Датро Фофана, Алекс Матос, Харви Вейл ва Дейвид Вашингтон ўзига тезроқ жамоа топиши керак.

“Аристократлар” трансферларга қўйилган бу беш нафар футболчидан ҳеч бўлмаганда 1-2 таси клубдан кетишига умид билдирмоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!