"Челси" яна битта ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи

"Челси" ушбу ёзда ҳам трансферларга катта пуллар сарфлашда давом этади. Клуб "Брайтон"дан Мойзес Кайседони ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, "аристократлар" яна битта ярим ҳимоячи сотиб олишни мақсад қилди. 

"The Times" нашри хабар беришича, "Челси" "Кристар Пэлас" вакили Майкл Олисе учун курашда бор ва тез орада расмий таклиф юборилади. Агарда томонлар келишувга эришса, футболчи лондонликлар сафига ўтишга тайёр. 

Маълумот учун, Олисени "Манчестер Сити" ҳам сотиб олишни истамоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!