"Челси" янги ҳимоячи сотиб олмоқчи
"Челси" қишки трансферлар ойнасида янги футболчиларни ўз таркибига қўшиб олишда давом этади. "Аристократлар"нинг кейинги нишони "Лион" футболчиси Мало Гюсто.
"FootMercato" нашри хабар беришича, Лондон жамоаси 19 ёшли ҳимоячи билан шахсий келишувга эришди. У олти ярим йиллик шартномага рози бўлди. Тез орада Франция клуби билан музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Мало Гюсто ушбу мавсум барча чемпионатларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голда иштирок этди.
Фикрлар