"Челси" янги хужумчи сотиб олмоқда

"Челси" айни дамда жароҳат олган Армандо Броя ўрнига янги ҳужумчи қидирмоқда.

"The Athletic" нашри бераётган маълумотларга кўра, "аристократлар" "Молде"нинг 19 ёшли футболчиси Давид Фофанани сотиб олишга яқин турибди. Клуб ҳужумчининг ўзи билан музокаралар ўтказмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, лондонликлар ушбу трансферга тахминан 10 миллион евро сарфлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фофана ўтган мавсум "Молде" сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!