“Челси” ярим соат ўйнаган футболчини трансфер қилади
Express нашрининг хабар беришича, “Челси” Германия паспортига эга яна бир ўйинчини трансфер қилмоқчи. Лондонликлар ўз сафига Марсель Хальстенбергни қўшиб олишга қарор қилган.
Хальстенберг “Ганновер” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Германиянинг бир неча клубларида ўйнаган 30 ёшли футболчи 2015 йилда “Лейпциг” сафига кўчиб ўтганди. Бироқ бугунги кунда унинг хизматига бу жамоада умуман эҳтиёж қолмаган.
Марсель жорий мавсумда Бундеслига бир марта майдонга тушиб, атиги 31 дақиқа ҳаракат қилди холос. Шунга қарамай, “Челси” бу футболчининг тажрибасига ишониб, уни Лондонга кўчириб келмоқчи.
Хальстенберг фаолияти давомида марказий ҳимоядан ташқари, чап қанот футболчиси вазифаларини бажариб келган. У жорий мавсум охирида эркин агентга айланади ва “Челси”га бепул кўчиб ўтиши мумкин.
Фикрлар