"Челси" ёзда португалиялик ҳужумчини сотиб олмоқчи

"Челси" ёзда ҳужумчи сотиб олишни режалаштирган. Вариантлар орасига "Бенфика" футболчиси Гансалу Рамуш ҳам қўшилди, дея хабар бермоқда "Sport Witness" нашри.

Манбанинг таъкидлашича, "аристократлар" Энцо Фернандес трансфери учун бўлган музокаралар вақтида Португалия клуби билан Рамушнинг потенсиал трансфери борасида ҳам гап борган.

"Бенфика" 21 ёшли футболчи учун таҳминан 100 миллион евро истайди. Унга Англиядан "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" клублари ҳам қизиқмоқда.

Рамуш нафақат мундилда хет-трик амалга оширди, ушбу мавсум "Бенфика" сафида 31 та йўинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 8 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!