"Челси" ёзда таркибни кенг кўламда кучайтиришни режалаштирмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби ёзги трансфер ойнасида таркибни жиддий равишда кучайтириш ниятида. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.
Манбага кўра, "кўклар" дарвозабон чизиғидан ташқари барча позицияларга янги футболчиларни жалб этиш учун катта маблағ сарфлашни режалаштирган.
Шу билан бирга, клуб ҳақиқатдан ҳам жуда катта сумма — Мойзес Кайседо ёки Энцо Фернандес трансфери даражасидаги маблағни ажратишга тайёрми ёки трансфер қиймати ўсиш салоҳиятига эга нисбатан арзонроқ футболчини танлайдими — бу ҳозирча аниқ эмас.
Таъкидланишича, "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес "Челси"нинг трансфер мақсадлари рўйхатига кирмайди. Аргентиналик ҳужумчининг "аристократлар" сафига ўтиши ҳақидаги хабарлар эса фақатгина миш-миш эканлигини айтилмоқда.
Фикрлар