“Челси” юлдузи “Реал” захирасида ўтиришга ҳам рози!
“Челси” ҳужумчиси Тимо Вернер икки мавсумда ҳам Англия футболига тўлиқ мослаша олмади. Шу боис, келаси мавсум олдидан германиялик футболчи жамоасини ўзгартиришни режалаштирган.
“Эл-Насьональ” нашрининг хабар беришича, Вернернинг агентлари “Реал” билан боғланиб, ҳужумчининг хизматларини уларга таклиф қилган.
Тимо Вернер Карло Анчелотти рухсат берса, фаолиятини “Реал”нинг захирасидан бошлашга ҳам рози эканини билдирган. Чунки 26 ёшли ўйинчи мадридликларнинг асосий тўпурари Карим Бензема билан ҳозирча рақобатала олмаслигини яхши тушиниб турибди.
“Челси” раҳбарияти ҳам катта маош олиб, кам фойда келтираётган ўйинчилар, хусусан, Тимо Вернерга яхши таклиф тушса уни қўйиб юборишга қарши эмас.
Фикрлар