“Челси” юлдузига яхши вариант чиқди

“Челси”да ўзини кўрсата олмаган Тимо Вернер Германия чемпионатига қайтиши мумкин. Sky Germany нашрининг хабар беришича, “Боруссия” Тимо Вернерни Бундеслигага қайтариш бўйича иш бошламоқчи.

“Челси” 2020 йилнинг ёзида “Лейпциг”да тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келган Тимо Вернер учун 53 миллион евро сарфлаган эди. Англияга катта умидлар билан келган германиялик ҳужумчи инглиз футболига мослаша олмади.

Дастлабки мавсумда Вернер кам гол урганига қарамай, майдонда фойдали ишларни кўп бажарар эди. Жорий чемпионатда эса ўйинда ташқарида қолиб кетяпти.

Ҳозирча, Тимо Англия премьер-лигасида 14 та ўйинда биттадан гол ва ассист қайд этди. Дортмундликлар Вернер Бундеслигага мос ўйинчи ва юртига келиши билан голлар сериясини бошлаб юборади, деган умидда уни трансфер қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!