“Челси” зўр футболчи тарбиялади

The Chelsea Chronicle нашри “Челси”нинг 18 ёшли тарбияланувчиси Леви Колвилл яқин келажакда зўр футболчи бўлиб етишишини башорат қилмоқда.

Ҳозир бу ўйинчи тажриба тўплаши учун “Хаддерсфилд” жамоасига ижарага берилган.

“Челси” академиясидан чиққан Леви Колвилл марказий ҳимоячи позициясида ўйнайди. У академия даражасидан Чемпионшип савиясига жуда тез мослашди ва ишончли ўйин намойиш қилмоқда.

Колвилл “Хаддерсфилд” сафида марказдан ташқари ҳимоянинг чап қанотида ҳам жуда яхши ўйнамоқда.

Ҳозиргача, ёш ҳимоячи саккизта учрашувда қатнашиб, ўз вазифасини уддалашдан ташқари, рақиб дарвозасини бир бор ишғол қилишга ҳам эришди.

Мутахассислар Томас Тухель яқин келажакда бу футболчини асосий таркибга жалб этишини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!