"Челси"да бир йўла 3 та антирекорд!

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида "Челси" ва "Бавария" (0:3) клублари ўзаро тўқнашди ва меҳмонлар ғалабани тантана қилишди.

Лондонликлар учун Еврокубок доирасида ўз майдонидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубият бўлди.

Шу қаторда, "Челси" ўз тарихида илк бор уйида немис клубига ютқазиб қўйди.

Бундан ташқари, Лондон клуби жорий мавсум барча турнирларда "Стэмфорд Бриж"да 8 маротаба мағлубият аламини тортиб кўрди. Бу 1985/86 йилги мавсумдан буён қайд этилган энг ёмон кўрсаткичдур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Xasan Botirov
26/02/2020 03:57
Бавария ютиши аник еди