
"Челси"да жиддий йўқотиш
"Челси" ҳимоячиси Уэсли Фофана январ ойи ўрталарида сафга қайтади.
Франциялик футболчи "Брентфорд"га қарши ўртоқлик учрашувида тиззасидан жароҳат олди. Фабрицио Романонинг ёзишича, 22 ёшли Уэсли 3-4 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди.
Фофана сўнгги бор расмий ўйинда 5 октябрь куни майдонга тушганди. Шундан кейин унинг тиззаси шикастлангани маълум бўлганди.
Фикрлар