“Челси”да сўнгган юлдузга янги харидор чиқди
“Боруссия Дортмунд” жамоаси “Челси” ҳужумчиси Тимо Вернерни Бундеслигага қайтаришга қарор қилди.
Дортмундликлар ёзда асосий тўпурари Эрлинг Холандни ушлаб қолиши қийин бўлади. Шу мақсадда улар келаси мавсум учун кучли ҳужумчи қидирмоқда. Бу Тимо Вернер бўлиши кутилмоқда.
Германиялик футболчи ўз юртида муваффақиятли фаолият юритган. У “Штутгарт” сафида 14 та ва “Лейпциг”да 95 та гол урганидан кейин “Челси”га кўчиб ўтган эди. Бироқ, истеъдодли ҳужумчи Англия футболига мослаша олмади ва “аристократлар”нинг асосий таркибига кира олмаяпти.
2020 йили 53 миллион евро эвазига Лондон клубига кўчиб ўтган Верен жами 75 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди. Табиийки, бу статистика “Челси” раҳбариятини умуман қониқтирмаяпти.
Фикрлар