"Челси"да универсал вундеркинд пайдо бўлди
“Челси” бош мураббийи Томас Тухель катта трансферларни амалга оширишдан ташқари клубда тарбияланган ёшларга имконият бериш имконини ҳам топмоқда.
Хусусан, германиялик мутахассис ижарага кетиши кутилган Трево Чалобани асосий таркибга қўшиб, истеъдодли ёш футболчига имкон берди. Айни пайтда клуб раҳбарлари ўзини кўрсата бошлаган ўйинчисига янги шартнома таклиф қилиш борасида иш олиб бормоқда.
Томас Тухель эса академия тарбияланувчиларидан яна бирини биринчи жамоага олишни режалаштирмоқда. Тажрибали мутахассис Итан Ампадунинг келажагига ишонмоқда. Шу боис Тухель майдонда бир неча позицияда ўйнай оладиган универсал футболчини ижарага жўнатмади.
Итан тез орада премьер-лигада ўз истеъдоди ва салоҳиятини намойиш этиш имконига эга бўлади.
Фикрлар