“Челси”да ютадиган нарсам қолмади, кетаман!
“Челси” сардори ва етакчи ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта мавсум якунланиши билан клубни тарк этадиган бўляпти.
“Аристократлар”нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг Аспиликуэта клублар миқёсида барча совринларни қўлга киритган ўйинчига айланди. Тажрибали ҳимоячи “Челси”сафида бу кўрсаткични қайд этган ягона футболчи сифатида қайд этилди.
Маълумотларга қараганда, Аспиликуэта “Барселона” билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлган. У мавсум якунланиши билан эркин агент сифатида Каталонияга йўл олади.
Ўз навбатида, “Челси” ҳам ўз сардорини олиб қолмоқчи. Бироқ, 10 йилдан бери “аристократлар” шарафини ҳимоя қилаётган 32 ёшли ўйинчи икки йиллик шартнома талаб қилаётгани клубга тўғри келмади.
Фикрлар