
“Челси”дан кейин “Арсенал”да ҳам ўйнашни эплолмаган Хаверц энди “Барса”га ўтади
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверцга Англия Премьер-лигаси тўғри келмади. 2020 йилнинг ёзида “Байер”дан “Челси”га кўчиб ўтгунга қадар у Бундеслиганинг энг сермаҳсул ўйинчиларидан эди.
Бироқ Кай учун 80 миллион евро тўлаган “Челси” ҳужумчи яна ўз даражасига қайтишини уч йил кутди. Ахийри, уни “Арсенал”га ўтказиб юборди. “Канонирлар” ҳам катта умидлар билан 75 миллион евро тўлади.
Хаверц “Арсенал”да ҳам кутилган даражада ўйнай олмаяпти.
Todofichajes нашрининг ёзишича, “Барселона” раҳбарияти германиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар Хаверц ёрдамида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.
Фикрлар