“Челси”га энди бу икки юлдуз керак эмас

“Челси” бош мураббийи Энцо Марески икки таниқли футболчи Раҳим Стерлинг ва Бен Чилуэллни асосий жамоадан четлатди. Мураббийлар штаби бу икки ўйинчини бир ҳафта ичида иккита учрашув қайдномасидан четда қолдирди.

Энцо Мареска қарорини қуйидагича изоҳлади.

- Улар алоҳида шуғулланяпти. Уларнинг вазияти очиқ ва аниқ. Таркибимиз жуда катта ва ҳаммага етарли даражада ўйин вақти беролмайман. Агар улар ўйнашни истаса, кетишлари мумкин.

Мен очиқ бўлишга ҳаракат қиламан. Раҳим билан “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган учрашувдан олдин гаплашдим. Унга ўйин вақтига эга бўлиш қийинлигини ва шу боис таркибга киритмаганимни айтдим. Мен Стерлинг ёмон ўйинчи, демоқчи эмасман, мен бошқа ҳужумкор футболчилар билан ишлашни маъқул кўраман.

Бен Чилуэлл ҳам яхши йигит, лекин унга ҳам ўз позициясида қийин бўлишини айтдим. Бу шавқатсизлик эмас, баайни ҳақиқат, - деди Энцо Мареска.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!