“Челси”га ўтишга шубҳаланиб қолгандим

“Челси”нинг янги ўйинчиси Уэсли Фофана Томас Тухель таклифини қабул қилишга иккиланганини айтди.

- Тўғриси, “Челси”га ўтган иккиланиб қолгандим. Бу қадамни ташлашимга ҳали эрта, деб ўйладим. Кейин оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, биргаликда муҳим қарорга келдик, - деди Уэсли Фофана.

“Аристократлар” франциялик футболчи трансфери учун “Лестер”га 80,40 миллион евро тўлади.  

21 ёшли футболчини шахсан Томас Тухель ўз жамоасига таклиф қилди. Фофана 3 сентябрь куни “Вест Хэм”га қарши ўтказиладиган баҳсда “Челси”даги дебютини нишонлаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!