Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесте Вальверде ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Челси”га қарши баҳсда иштирок этиш учун Лондонга кетадиган таркибни аниқлаб олди.

Эътиборлиси, январ ойида жароҳат олган Томас Вермален 21 футболчидан иборат бўлган мазкур таркибдан ўрин олди.

ЕЧЛда “Ливерпуль” сафида майдонга тушган Филиппе Коутиньо ва дисквалификацияга учраган Нелсон Семедулар эса Каталонияда қолишди.