"Челси"нинг 70 миллион сарфлаган футболчиси "Лондон дербисида" нималар қилди?
Қишки трансферлар вақтида "Челси" Украинанинг "Шахтёр" клубидан 70 миллион евро эвазига Михаил Мудрикни сотиб олганди.
Шанба куни АПЛнинг 23-туридан ўрин олган "Лондон дербиси"да Михаил Мудрик майдонда 67 дақиқа ҳаракат қилди. "WhoScored" нашри маълумотларига кўра, украиналик вингер майдонда дарвоза томон умуман зарба бера олмади, 18 та узатма берди ва улардан 16 таси аниқ бўлди, дриблинг ишлатмади ва битта яккакурашда ғолиб бўлди.
Мудрикнинг "даҳшатли" статистикаси инглиз мухлислари томонидан ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Вест Хэм" ва "Челси" баҳси 1:1 ҳисобида якунланди.
Фикрлар