"Челси"нинг икки етакчиси сафдан чиқди
"Челси"нинг икки футболчиси Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Лилль"га қарши ўйинда жарохат олди.
Учрашувнинг 51-дақиқасида ярим ҳимоячи Матео Ковачич ўрнини Рубен Лофтус-Чикка бўшатиб берган бўлса, 60-дақиқада Ҳаким Зиеш ўрнига Сауль туширилди.
Уларнинг иккиси ҳам майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этди. Текширув натижаларидан сўнг жароҳат тафсилотлари маълум бўлади.
Фикрлар