"Челси"нинг икки футболчиси ёзда "Барса"га кўчиб ўтмоқчи

"Челси"нинг икки ҳимоячиси Андреас Кристенсен ва Сесар Аспиликуэта ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Улар клуб билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. 

"BeiN SPORTS" нашрига кўра, иккала футболчи ҳам Ла Лига гранди "Барселона"га ўтиши кутилмоқда. Улар аллақачон "кўк-анорранглилар" билан музокараларга киришган. 

Футболчилар мавсумни "Челси"да якунлаб қўйади. Кейин янги мавсумни каталон клубида давом эттиради. 

Маълумот ўрнида, "Transfermarkt" портали Кристенсенни 35 миллион еврога баҳолаган, Аспиликуэтанинг нархи эса 11 миллион евро этиб белгиланган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!