“Челси”нинг қарори “Атлетико”га ёқмади

Сауль Ньигес трансфери ортидан “Челси” ва “Атлетико” муносабатлари таранглашди. Маълумки, лондонликлар ёзги трансферлар вақтида “Атлетико” юлдузини ижарага олган эди.

Бироқ, Томас Тухелга испаниялик ярим ҳимоячининг ўйини маъқул келмади. Ньигес ҳарчанд уринмасин Англия премьер-лигасида ўз салоҳиятини намоён эта олгани йўқ. “Челси” мураббийлар штаби уни бир неча дақиқа ўйнатди холос.

Энди “аристократлар” икки ой аввал олинган футболчини муддатидан олдин ортга қайтармоқчи. Мадридликларга эса, ҳамкорнинг бу қарори маъқул келмади.

Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам, “Атлетико” мутасаддилари ҳам шартномада келишувни муддатидан аввал бузиш тўғрисида банд йўқлигини иддао қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!