"Челси"нинг собиқ устози: "Порту" мени хафа қилди

“Челси”нинг собиқ бош мураббийи Гленн Ходдл “аристократлар”нинг кеча ЕЧЛ 1/4 финал жавоб баҳсдан ўрин олган “Порту”га (0:1) қарши ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Томас Тухель шогирдлари томошабоп ўйин намойиш этди. Ўйиндан олдин “Челси” энг мукаммал таркибни майдонга тушираётгани ҳақида айтгандим ва бу сўзларим майдонда ўз тасдиғини топди. Португалияликларга келсак, улар мени хафа қилишди”, - деди Ходдл УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

“Челси” дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани сабабли умумий ҳисоб 2:1 кўринишига келди. Шу тариқа лондонликлар ярим финалга йўл олди. Ушбу босқичда Тухель шогирдлари “Ливерпуль” ва “Реал” жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!