"Челси"нинг яна 2 футболчиси "Барса"га ўтишга яқин турибди

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва бунинг учун "Челси" футболчиларини кўзламоқда, дейди инсайдер Фабрицио Романо.

Манба берган хабарга кўра, Каталония клуби "аристократлар"нинг испаниялик ҳимоячилари Сезар Аспиликуэта ва Маркос Алонсони қўлга киритиш устида ишламоқда.

Қайд этилишича, Алонсо «Челси»ни тарк этишга тайёр, бироқ, хусусан, «Барселона» билан келишув молиявий таклиф ва трансфер нархига боғлиқ.

Хабар қилинишича, Аспиликуэта "Барса"дан 2 йиллик таклиф олган ва келажагини ҳал қилиш учун "Челси"нинг янги раҳбарияти билан учрашишни кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ лондонликларнинг яна бир ҳимоячиси - Андреас Кристенсен “Барселона” билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!