Чемпион жамоага Жон Стоунзни олишни таклиф қилишди
Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жон Стоунзнинг вакиллари унинг хизматларини «Интер» клубига таклиф қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Footbal Italia нашри хабар берди.
32 ёшли ҳимоячи «Манчестер Сити» билан шартномаси якунлангач, эркин агент мақомини олди. Ушбу клуб сафида у қарийб ўн йил тўп сурди. Ҳозирда футболчининг агентлари уни Италия А Серияси жамоаларига жойлаштириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Премьер-лигада 257 та, Чемпионлар Лигасида эса 62 та ўйин ўтказганига қарамай, «Интер» раҳбарияти Стоунз билан шартнома имзолашга шошилмаяпти. Футболчи маошини қисқартиришга тайёрлиги айтилмоқда (у аввал йилига 10 миллион евро атрофида иш ҳақи оларди), аммо у камида икки йиллик шартнома ва яна бир мавсумга узайтириш имкониятини талаб қилмоқда.
Мана шу шартлар эҳтимолий харидорларни қониқтирмаяпти.
Аввалроқ Стоунз номзоди «Наполи» ва «Ювентус» клубларига ҳам таклиф этилгани хабар қилинган, бироқ ҳозирча бу жамоалар билан музокараларда сезиларли силжиш кузатилмаяпти.

Фикрлар