Чемпион жамоанинг 16 ёшли фанати ўспиринни пичоқлаб қўйди
Италиянинг амалдаги чемпиони “Наполи” учун шумхабар келди.
Маълумотларга қараганда, жамоанинг 16 ёшли ашаддий фанати бошқа мухлис – ўзидан бир ёш кичик бўлган ўспиринга бир неча маротаба пичоқ тиқиб олган.
Жанжал сабаби ҳозирча аниқ эмас. Бироқ, пичоқбоз рақибининг оёғига бир неча маротаба зарба бергани келишмовчилик қаттиқ бўлганидан далолат бермоқда.
Айни пайтда шифокорлар пичоқланган мухлиснинг ҳаётини қутқариб қолган. Бироқ, улар жароҳатланган оёқни ампутация қилишни режалаштирмоқда.
Полиция вакиллари зўравонни қўлга олган.
Эслатиб ўтамиз, “Наполи” ўтган мавсумда 33 йиллик танаффусдан кейин скудеттони қўлга киритган эди.
Фикрлар