Чемпион камарини сақлаб қолди
Ads
 
Шотландияда ташкил этилган профессионал бокс кечасида WBO йўналиши бўйича ўрта вазн чемпиони Билли Жо Сондерс ўз камарини россиялик Артур Акавовдан муваффақиятли ҳимоя қилди.
 
Сондерс бу камарини ўтган йили декабрь ойида ирландиялик Энди Лига қарши ўказилган жангда қўлга киритган эди. Энди Ли эса бу совринни россиялик Матвей Коробовдан тортиб олганди.
 
Россия бокс мактаби тарбияланувчиси Артур Акавов чемпионлик камарини яна ўз юртига тақдим этмоқчи эди. Бироқ 12 раундлик жанг мезбон боксчи устунлигида ўтди. Натижада ҳакамлар 116-113, 116-112, 115-113 ҳисобида Билли Жо Сондерс ғалабасини қайд этди.