Чемпион мураббийни “Бавария”дан ҳайдашяпти

Ўтган мавсумда ўзи иштирок этган барча мусобақалардаги совринларга эга чиққан “Бавария”да бош мураббий алмашиши кутилмоқда.

Мюнхенликларни қудратли жамоага айлантирган мутахассис Ханс-Дитер Флик клуб спорт директори Ҳасан Салихамиджич билан келиша олмай қолгани сабаб, лавозимидан кетиши кутиляпти.

Маълумотларга қараганда, “Бавария” раҳбарияти Фликни ўрнини эгаллайдиган мутахассисни ҳам топиб қўйди. Мюнхенликлар айни пайтда “Аякс”ни бошқараётган Эрик Тен Хаг “Бавария”ни ҳам янги чўққиларга олиб чиқишига ишонмоқда ва жамоани айнан шу мураббий қўлига топширишга қарор қилган.

Нидерландиялик мутахассис мюнхенликларга ҳам бегона эмас. У 2013-2015 йиллар давомида “Бавария”нинг иккинчи жамоасини муваффақиятли бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!