Чемпионлар лигаси ғолиби олдиндан аниқланди
Opta суперкомпьютери 2025-2026 йилги Чемпионлар лигаси мавсумида чорак финал босқичлари якунлари бўйича нуфузли турнирда қайси жамоа ғолиб чиқишини прогноз қилди.
Бу ҳақда Opta Analyst хабар қилди.
16 апрель ҳолатига кўра, Opta версияси бўйича Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш эҳтимоллари қуйидагича тақсимланган:
«Арсенал» (Англия) — 38,6%;
«Бавария» (Германия) — 33,3%;
«Пари Сен-Жермен» (Франция) — 19,1%;
«Атлетико» Мадрид (Испания) — 9%.
УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалларида мусобақанинг амалдаги ғолиби «Пари Сен-Жермен» Бундеслига етакчиси «Бавария» билан ўйнайди, Мадрднинг «Атлетико» жамоаси эса жорий мавсум фаворити сифатида эътироф этилаётган «Арсенал» билан рақобатлашади.
Ярим финалнинг илк ўйинлари 2026 йил 28 ва 29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жавоб ўйинлари 5 ва 6 май кунларига белгиланган.
Европанинг асосий клуб мусобақаси финали Венгрия пойтахти Будапештда 30 май куни ташкил этилади.
Фикрлар