Чемпионлар Лигасида ғалабадан сўнг, Луис Энрике марҳум фарзандини хотирлади

CHERY AUTO

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике вафот этган қизи билан боғлиқ ҳис-туйғулари ҳақида сўзлаб берди. Испаниялик мутахассиснинг 9 ёшли қизи Ксана 2019 йилда остеосаркома (суяк саратони) касаллигидан вафот этган эди.

Tecno

"Қизим Ксана ҳаётдан кўз юмганидан бери доимо мен билан бирга. У бу ерда жисмонан йўқ, лекин руҳи доимо мен билан.

Чемпионлар Лигаси ғалабаси менга уни яқинроқ ҳис қилдирмайди, аксинча мағлубият пайтида уни янада кучлироқ ҳис қиламан. Мен доимо уни ҳис қиламан, ғалаба бу туйғуни ўзгартирмайди. Мен яшашни истайман — қизим ҳаётимга олиб кирган барча яхши нарсаларни йодда тутган ҳолда", — деди ПСЖ бош мураббийи "Интер" устидан 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию