Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/2 финали дастлабки ўйинларининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди.

Ташкилот расмий сайтида қуйидаги номзодлар келтирилган:

"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла "Милан" билан ўйинда (2:0) 12,46 км масофани босиб ўтди, тўп узатишлар аниқлиги - 86%, максимал тезлик - 32,4 км/соат.

"Интер" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян "Милан" билан ўйинда (2:0) гол урди, узатмалар аниқлиги - 95%.

“Реал” вингери Винисиус Жуниор “Манчестер Сити”га қарши ўйинда (1:1) гол урди ва рақиб дарвозаси томон 3 та аниқ зарба берди.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Реал"га қарши ўйинда (1:1) гол урди, узатмалар аниқлиги - 81%.

Номзодларга овоз бериш УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!