Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси ким бўлади?

Хабарингиз бор жорий ҳафта Чемпионлар лигасининг янги мавсумига ҳам старт берилди ва гуруҳ босқичининг дастлабки тур ўйинлари ўтказилди.

УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлишга 3та даъвогарни эълон қилди.

Унга кўра Лионель Месси ("Барселона"), Набиль Фекир ("Лион"), Жеймс Милнер ("Ливерпуль") ва Поль Погба ("Манчестер Юнайтед") каби футболчилар ушбу номга сазовор бўлишлари мумкин.

Сўровнома УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!