Чемпионлик учун кураш давом этади. Яхшибоевнинг жамоаси БАТЭ билан дуранг ўйнади

CHERY AUTO

Бугун Беларусь Олий лигаси 28-туридан ўрин олган марказий ўйин бўлиб ўтди. Унда чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Шахтёр" ва БАТЭ жамоалари ўзар кураш олиб борди.

Tecno

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Мезбонлар сафида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев учрашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракат қилди.

Шу тариқа, солигорскликлар ҳисобидаги очколар сони 53 тага етди. Чемпионат тугашига 2 тур қолганида БАТЭ 54 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Беларусь Олий лигаси. 28-тур

"Шахтёр" Солигорск - БАТЭ 1:1

Голлар: Бегунов (81 пен) - Нехайчик (25).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Назрулла Хамраев
07/11/2020 21:53
Трансляция учун Sports.uz га рахмат!