Чемпионликка эришганидан кейин “Барса” президенти Месси бўйича қарорини айтди

Испания чемпионатида “Барселона” муддатидан олдин чемпионликка эришди. Хави Эрнандес шогирдлари шаҳарнинг  иккинчи жамоаси “Эспаньол” устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва чемпионликни принципиал рақиб майдонида нишонлади.

Ҳатто ғалабани нишонлаш жараёнида мезбон фанатлар “барселона” футболчиларига ҳужум уюштирган нохуш ҳолатлар ҳам юз берди.

“Барселона” ниҳоят Лионель Месси иштирокисиз мамлакат чемпиони бўлди. Шунга қарамай, айрим футболчилар ва жамоа мухлислари клуб раҳбариятидан аргентиналик юлдузни қайтаришни талаб қилмоқда.

Клуб президенти Жоан Лапорта бу талаб бўйича баёнот берди.

- Лионель Мессини “Барселона”га қайтариш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, - деди Жоан Лапорта.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Utabayev Baxtiyor
15/05/2023 10:29
Messi qaytsa chempionlar ligasi barsaniki