Чичарито Мексика терма жамоаси тўпурарининг рекордини такрорлади

Мексика терма жамоаси форварди Хавьер Эрнандес бундан бироз аввал якунланган Жанубий Кореяга (2:1) қарши баҳсда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу гол Чичарито учун мундиаллардаги жами 4-голи бўлди ва у бу борада Мексика терма жамасининг энг яхши тўпурари ҳисобланган Луис Эрнандесга тенглашиб олди. Шундай экан агар Эрнандес ЖЧ-2018нинг навбатдаги ўйинлардан бирида  гол ура олса, юқоридаги кўрсатгич бўйича яққол рекордчига айланиб олиши мумкин.

Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига киритилган гол Чичаритонинг Мексика либосида киритган 50-гол бўлди.