"Чикаго" ўз уйида мағлуб бўлди
Бугун Миллий баскетбол уюшмаси томонидан ўтказиладиган Шимолий Американинг профессионал баскетбол лигаси доимий чемпионатда бешта учрашув бўлиб ўтди.
Унда "Оклахома-Сити" ўз паркетида "Индиана"ни 107:99 ҳисобида мағлубиятга учратди. "United Center"да ўтган ўйинда "Чикаго" 98:118 ҳисобида "Портленд"га имкониятни бой бериб қўйди.
Шунингдек, чемпионатда "Мемфис" – "Голден Стэйт" 103:118, "Финикс" – "Вашингтон" 121:124, "Юта" – "Лейкерс" 115:100 ҳисоби қайд этилди.
Фикрлар