Икки клуб январда Ҳусановни сўрагани маълум бўлди!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумнинг биринчи ярмида жароҳатлар туфайли “Манчестер Сити”нинг асосий таркибидаги жойини йўқотган ва ўйин амалиётисиз қолиб кетган ҳолатлар кузатилди.

Бироқ Хосеп Гвардиола жамоасида Рубен Диаш, Жон Стоунз ва Йошко Гвардиол сингари етакчи марказий ҳимоячилар жароҳат олгач, 21 ёшли ўзбек легионери энг қийин паллада ҳимоя марказидаги барча оғирликларни ўз зиммасига олди ва охирги учрашувларда жамоанинг энг асосий фигураларидан бирига айланди.

Буни Ҳусанов “Манчестер Сити” мухлислари ўртасида ўтказилган сўровномада жамоанинг январь ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилгани ҳақидаги факт ҳам исботлаб турибди.

Шундай бўлса-да, январь ойидаги қишки трансферлар даврида Абдуқодир Ҳусановни олиш мақсадида Англия Премьер-лигасининг икки клуби “Манчестер Сити” эшигини қоққани маълум бўлди.

Бу ҳақда Foot365, Sport.fr, Foot Marseille, Daily Mercato, Top Mercato ва WE Sport каби нуфузли манбалар билан ҳамкорлик қилувчи таниқли журналист Камил Фишбах маълумот берди.

Фишбахнинг яна бир манба – Sports Boom хабарига таяниб маълум қилишича, Дэвид Мойес бошқарувидаги “Эвертон” Абдуқодир Ҳусановни тўлиқ трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ “Манчестер Сити” билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қиладиган англиялик ярим ҳимоячиси Жек Грилишни 2025 йил ёзигача ижарага олишни уддалаган Мерсисайд клуб эндиликда Ҳусановни жамоанинг етакчи ҳимоячиси Жаррад Брантуэйтга ўринбосар сифатида олиб келмоқчи.

“Эвертон” январь ойида ўз мақсадига ета олмаган бўлса-да, Абдуқодир Ҳусановни олишга бўлган ҳаракатларини ёзги трансферлар даврида давом эттиришни мўлжаллаб турибди.

Англия Премьер-лигасининг яна бир клуби – “Борнмут”нинг режалари ва стратегияси бироз бошқача эди.

“Борнмут” бу қишда ганалик тўпурари Антуан Семеньони бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 75 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га сотиб юборди. Энди эса клуб “шаҳарликлар” билан ҳамкорликдан унумли фойдаланиб, Абдуқодир Ҳусановни ижарага олиш ҳақида манчестерликларга мурожаат қилган.

Андони Ираола бошқарувидаги жамоа ҳали ҳам Ҳусанов номзодидан воз кечгани йўқ. Бу масала ёзда яна кўтарилиши кутилмоқда.

Нуфузли манбаларда қайд этилишича, “Манчестер Сити” раҳбарияти ҳар икки таклифни кўриб чиққан ва уларга жамоа айни пайтда ўзбекистонлик футболчи билан хайрлашиш ниятида эмаслигини билдирган. Қолаверса, Англия футболи таҳлилчилари жамоа бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳам мураккаб паллада жамоа жонига оро кирган Абдуқодир Ҳусановнинг кетишига рухсат бермаслигини таъкидламоқда.

Ҳусановнинг сенсацион ютуғи қандай қабул қилинди?

Бу ҳолат Ҳусанов учун сенсация!
Супертўқнашувда қўпол ўйнаган Ҳусанов ҳаракатларига экспертлар қандай хулоса берди?

Ҳусановнинг “даҳшатли” кўрсаткичлари муҳокамага сабаб бўлди

Супергол урган Шомуродов: Овора бўлма, барибир етолмайсан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!