
Чим устида хоккей. Ўзбекистон чемпионати якунланди
Фарғона вилоятида спортнинг чим устида хоккей спорт тури бўйича У-16 ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўз якунига етди.
Қизғин баҳс ва муросасиз беллашувларга бой ўтган мусобақа натижаларига кўра:
Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин – Андижон вилояти жамоаси,
2-ўрин – Хоразм вилояти жамоаси,
3-ўрин – Сирдарё вилояти жамоаси;
Қизлар жамоалари ўртасида:
1-ўрин – Хоразм вилояти жамоаси,
2-ўрин – Фарғона вилояти жамоаси,
3-ўрин – Андижон вилояти жамоасига насиб этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Комментарии